Линклар

logo-print

"Infosys" Ўзбекистон билан ҳамкорликни режаламоқда


"Infosys" ширкатининг Бенгалор шаҳридаги Бош қароргоҳи.

"Infosys" ширкатининг Бенгалор шаҳридаги Бош қароргоҳи.

Ҳиндистоннинг "Infosys" ширкати делегациясининг Ўзбекистонга сафари давом этмоқда.

Узинформ ахборот портали хабарига кўра, ташрифдан мақсад инвестиция, ахборот технологиялари ва компютер дастурлари бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик имкониятларини ўрганишдан иборат.

"Infosys" делегацияси Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият, инвестиция ва савдо вазирлиги, “Ўзбекнефтегаз”, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари”, Навоий кон металлургия комбинати, Тошкентдаги Ахборот технологиялари университети, “Ўзбектелеком” ва бошқа йирик ташкилотлар расмийлари билан учрашишни режалаган.

1981 йилда тузилган "Infosys" ҳозирда Ҳиндистондаги ахборот-технологиялари бўйича иккинчи йирик ширкат ҳисобланади.

6,8 миллиард долларлик даромадга эга бўлган "Infosys" ширкати дунёнинг 64та давлатида ўз ваколатхонасига эга.
XS
SM
MD
LG