Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:54

Қоҳирада полиция билан намойишчилар тўқнашди


Миср полицияси 2 феврал куни пойтахт Қоҳирадаги Ички ишлар вазирлиги биноси томон юриш қилган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.


Гувоҳларга кўра, вазирлик атрофидаги кўчаларни тўлдирган намойишчилар мамлакатни бошқараётган Олий ҳарбий кенгашга қарши шиорлар кўтариб чиққанлар.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, полиция ходимлари кўчаларни тўсиб қўйган ва тош отаётган намойишчиларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Миср пойтахтидаги тўқнашувлар пайтида 400 киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Қоҳираликлар чоршанба куни Порт Саид шаҳрида бўлиб ўтган футбол ўйинидан кейин ишқибозлар ўртасида рўй берган оммавий тўқнашувнинг олди олинмаганига норозилик билдириб намойишга чиққан.

Футбол стадионидаги зўравонликлар оқибатида 74 киши ўлди, бир мингдан ортиқ одам жароҳатланди.

Қонли тўқнашувлардан кейин Порт Саид ҳокими истеъфога чиқди. Полициянинг юқори лавозимли икки расмийсининг фаолияти тўхтатилиб ҳибсга олинди.

Миср парламентининг пайшанба куни ўтказилган фавқулодда йиғилишида Бош вазир Камол Ал-Ғанзурий Мисрнинг футбол уюшмаси аъзолари ишдан бўшатилгани, унинг кенгаши тарқатиб юборилганини ва зўравонликлар юзасидан текширув бошланганини эълон қилди.

- Биринчи қабул қилинган қарор, Порт Саид ҳокимининг истеъфоси қабул қилингани. Иккинчи қарор, Порт Саид шаҳри Хавфсизлик хизмати бошлиғи фаолиятини тўхтатиш ва Тергов департаментининг уларга қарши тергов бошлаши ҳақида бўлди. Учинчидан, бугундан бошлаб Футбол федерацияси бошлиғи ва кенгаши аъзоларини ишдан бўшатамиз. Уларнинг иши юзасидан текширув бошлайди. Биз улардан нима учун ўйин ўтказилганини сўрашни хоҳлаймиз, - деди Миср Бош вазири.

2 феврал куни Миср шимолидаги Сувайш шаҳрида ҳам Порт Саиддаги воқеаларга норозилик тариқасида уч мингга яқин одам намойиш ўтказди. Полиция ходимлари билан юз берган тўқнашувда икки намойишчи отиб ўлдирилди.

Пайшанба кунги йиғилишда депутатлар Ичқи ишлар вазирининг лавозимидан бўшатишни ҳам талаб қилдилар.

Порт Саидда нобуд бўлганларнинг аксари Мисрдаги энг машхур Қоҳиранинг АлАҳли футбол клубининг ишқибозлари бўлган.

Ушбу жамоа ишқибозлари ўтган йил президент Ҳусни Муборакни истеъфога чиқишга мажбур қилган намойишларда муҳим рол ўйнаган эди.

Порт Саиддаги фожиа муносабати билан Мисрда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Чоршанба куни Порт Саидда шаҳридаги футбол стадионидаги тўқнашув футбол ишқибозлари энг кўп нобуд бўлган воқеалардан бири сифатида тарихдан жой олди.

1996 йилда Гватемаладаги футбол стадионида юз берган тиқилинчда 84 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG