Линклар

АҚШ Исроилни Эронга ҳужум қилиш режасидан қайтармоқчи


АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужум уюштириш эҳтимоли ҳақидаги ўз баëнотини бўрттирмасликка чақирди.

“Washington Post” газетасида чоп этилган мақоласида Панетта¸ Эрон ядровий қурол яратишнинг сўнгги босқичига кирганига ишонаëтган Исроил ҳукумати жорий йилнинг баҳорига бориб Эрон ядровий иншоотларига ҳужум уюштириши мумкинлигини ëзди.

Газетанинг ëзишича¸ АҚШ президенти ва Мудофаа вазири айни пайтда Исроилни бундай режадан қайтариш ниятида ва Тел-авив ҳукуматига ҳарбий амалиëт Эронга қарши қўлланилаëтган санкцияларга путур етказишини таъкидламоқда.

Айни пайтда Исроил Мудофаа вазири Эҳуд Барак халқаро ҳамжамият Теҳроннинг ўз ядровий қурол яратиш режасидан қайтмаслиги ва шу боис Эрон ядровий иншоотларига қарши ҳарбий амалиëт бошлаш фурсати келганини англаб етиши лозим¸ дея баëнот берди.
XS
SM
MD
LG