Линклар

logo-print

"Одамлар бойиш учунгина юртни тарк этмоқда"

  • Абдулла Искандар

Озодлик суҳбатдошига кўра, хорижда юрган ўзбекистонликлар ўз ватанини ишсизлик туфайли эмас, бойиш учун тарк этган.

Озодлик суҳбатдошига кўра, хорижда юрган ўзбекистонликлар ўз ватанини ишсизлик туфайли эмас, бойиш учун тарк этган.

Кореяда меҳнат муҳожирлигида юрган ўзбекистонликлардан бири "Эркин микрофонга" мана шу гапни айтди.

Хатлонлик ўзбеклар Озодлик мухлиси

деб билдирган тожикистонлик ўзбек, 58 яшар Қудратилла ака Озодлик радиоси тарихи ҳақида лавҳа беришимизни илтимос қилди.

- Хатлон вилояти, Темур Малик ноҳиясидан Исмоилов Қудратилла Умрзоқович. Мен Озодлик радиосининг бениҳоя қизиқарли, шинаванда мухлислариданман. 1990 йилдан бери Озодлик радиосининг тамоми дастурларини мароқ билан тинглаб келмоқдаман.

Мени қизиқтирадиган нарсалар, вақтики мен Озодлик раидосини тинглаган пайтим Азизулло Орол, Усмон Мурод, Анвар Хўжа каби дикторлар иштирок қилишар эди. Ўшалар ҳақида маълумот беришларингизни истаган ҳолатда мен сизларга телефон қилган эдим. Мени кўп қизиқтирадиган нарса Ўрта Осиë муфтийси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини бир мунча вақт радиода бериб туришларингизни эшитдик. Кўп саволларга муфассал жавоб берди. Бениҳоя мамнунмиз сизларнинг радиостанцияларингиздан.

Хатлон вилояти тўғрисида кам эшиттириш қўясизлар. Чунки бизнинг халқимиз ҳам халқ, ҳуқуқимиз ҳам БМТда бениҳоя поймол қилишларини биз истамаймиз. Бизнинг қишлоқнинг 75-80 фоизи ўзбеклар. Биз Озодлик радиосидан сўрашга бениҳоя ҳақлимиз,- дейди тожикистонлик Қудратилла ака.


Мактабга ўтин олиб борган ўқувчилар ҳақида гапирмаслик керак

дейди Сайхунободдан телефон қилган тингловчимиз Ғайратбек.

- Кечаги Эркин микрофонга фикр билдирмоқчи эдим-да. Жиззахнинг Дўстлигидан мактабда ўқийдиган ўқувчисига ўтин олиб кел деб нима қилганини айтиб чиқди. Битта синфда 30 бола бўлса, бир ойда бир марта тўртта ўтин бериб юборганини бутун дунëга жар солиш керакми?

Ўша нарсаларга фикр билдирмоқчи эдим. Ўзининг фарзандини иситиш учун-ку. Уйига олиб кетмайди у ўтинни. Ўзи истар-истамас айтди шекилли шу гапни у бола. Ўзининг фарзанди ўқийди ўша синфда. Бу энди ваҳима қилиб дунëга жар соладиган нарса эмас-да.

Озодлик: Биринчидан, ҳамма мактабда шунақа экан.

- Масалан бизда ҳам мактабда газ пастлигидан ҳар-ҳар замонда иккита-учта ўтин бериб юборамиз. Болангиз шамолламаслиги учун қиласи-да. Битта фарзандим Тошкентда ўқийди, битта фарзандим ўзимизда мактабда ўқийди. Бир ойда бир марта навбати келадику шу нарсанинг. Жуда совуб кетса уйдан бериб юбораяпмиз. Ундан катта муаммоларни айтсин. Арзийдиган нарса эмас-да,- дейди сайхунободлик Ғайратбек.


Ўзбеклар Кореяга янада бойиш учун келмоқда

Кореяда ишлаб юрган ўзбек йигити Акмал Сатторов Ўзбекистон ҳақида салбий фикр айтилишини истамайди

- Ўзбекистондан чиқиб кетиб, Ўзбекистонни ëмонлаëтганлар ҳақида гапирмоқчи эдим. Ким нима бўлиб Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлиб қолган буни билмадим, буни Оллоҳ билади, лекин қаерга борса ҳам ватани ҳақида ëмон гап гапиришмаса яхши бўларди. Ватанга тош отишмаса яхши бўларди.

Озодлик: Айнан ким ҳақида гапираяпсиз?

- Ўзбекистондан чиқиб, ташқарида туриб ким бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон ҳақида ëмон фикр гапираëтганлар, Ўзбекистоннинг номига доғ тушираëтганлар ҳақида гапирмоқчиман.

Озодлик: Ўзингиз қаерда юрибсиз?

- Кореяда.

Озодлик: Кореяда ўзбеклар кўпми?

- Кўп.

Озодлик: Кореяда сиз кўрган ўзбекларнинг фикри қанақа?

- Мен гаплашадиган одамларнинг ҳаммасининг фикри яхши.

Озодлик: Кореяга Ўзбекистондан ишсизлик боис кетишганку.

- Ишсизликданмас ака. Кўп пул топаман деб келган холос ҳамма бу ерга. Тўқликка шўхлик дейдию. Мен бу ерга келиб ҳам кўп нарсанинг гувоҳи бўлдим, - дейди суҳбатдошимиз Акмал Сатторов.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG