Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:05

Қодиржон Ботиров: Мулкимнинг бир қисми чиндан ҳам Солижон Шариповга ўтказиб берилган


Қирғизистонлик ўзбек лидерларидан бири Қодиржон Ботиров
Қирғизистонлик ўзбек лидерларидан бири Қодиржон Ботиров

“Қодиржон Ботировга қарашли бир неча корхона космонавт Солижон Шариповнинг номига ўтказиб берилган. Бизга Украинадан Қодиржон Ботировнинг Швеция фуқаролигини олгани тўғрисида информация келди. Бироқ бу маълумотни тасдиқлайдиган информация йўқ”. Бу Қирғизистон бош прокурори Аида Салянованинг 2 феврал куни мамлакат парламентида қилган чиқиши давомида янграган баёнотларидир.


Бу баёнотлар уларда тилга олинган кишига берилиши керак бўлган саволларни пайдо қилди.

Қирғизистонлик ўзбеклар лидерларидан бири, Жалолобод шаҳар суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Қодиржон Ботировга бериладиган саволлар кейинги кунларда кўпайиб кетди.

31 январ куни Жалолобод вилоят суди Ботиров ва у билан бирга сиртдан судланган 5 ўзбек устидан Жалолобод шаҳар суди чиқарган ҳукмни ўз кучида қолдирди.

1 феврал куни эса, Қирғизистондаги ахборот воситалари маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Рамазан Дирилдаев билан суҳбатни босди.

Суҳбат чоғида Дирилдаев Ботиров билан яқинда Истанбул аэропортида учрашгани тўғрисида ҳикоя қилиб берган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ўша суҳбат чоғида Ботировдан олгани баъзи жавобларни шарҳлар экан, ундан, яъни Ботировдан ё Қирғизистон ҳукуматига ёки қирғиз халқига хавф сақланиб қолаяпти, деган фикрга келганини билдирган.

Шундай қилиб, кейинги кунларда йиғилиб қолган саволларни мухбиримиз Қодиржон Ботировнинг ўзига берди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:17:14 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG