Линклар

БМТ Хавфсизлик Кенгашида бугун Сурияда инсонлар ўлимига сабаб бўлаётган зўравонликларни қораловчи резолюция қабул қилиниши кутилмоқда.

Британияда жойлашган Инсон ҳуқуқлари марказига кўра, жума куни Суриянинг биргина Ҳомс шаҳрида ҳукумат қўшинлари 200дан ортиқ одамни ўлдирган.

Қурбонлар орасида ёш болалар ва аёллар ҳам бўлгани айтилади.

Инсон ҳуқуқлари маркази раҳбари Ромий Абдул Раҳмон Франс-пресс агентлигига оммавий қотилликларни тўхтатиш учун Араб Лигаси давлатларининг аралашуви зарурлигини айтган.

Сурияда қарийб бир йилдан буён давом этаётган зўравонликларда беш ярим мингдан ортиқ одам қурбон бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG