Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:12

Россия бўйлаб намойишлар бўлиб ўтди


Россиянинг Москва ва бошқа шаҳарларида мухолифат гуруҳларининг “Ҳалол сайловлар учун” шиори остида намойишлари бўлди.

Россия пойтахти Москвада бугун ўн минглаб одам бош вазир Владимир Путиннинг ҳокимиятдан кетишини талаб қилиб намойиш ўтказди.

Норозилар митинги. Болотная майдонига чиқиш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00
Бевосита линк


Намойишчилар “Путинсиз Россия”, дея ҳайқириб Москванинг Октябр метро бекатидан Якименко кўчаси бўйлаб Болотная майдонига қараб юриш қилди.

Норозилар митинги. Болотная майдонига юриш
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:44 0:00
Бевосита линк


Россия полициясига кўра, Москвадаги намойишда 35 мингга яқин одам қатнашган.

Иркутскда норозилик намойиши
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:02 0:00
Бевосита линк


Мухолифат эса намойиш қатнашчилари сони 120мингдан зиёд эканини айтган.

Болотная майдонида намойишчиларга қарата нутқ сўзлаган мухолифат етакчиси Иля Яшин 4 март кунига белгиланган президентлик сайловларининг легитимлилигини савол остига қўйди.

- Биз бўлғуси сайловларнинг адолатли ўтказилишига ишонмаймиз. Бу хўжакўрсин, нолегитим сайловлар бўлиши тайин”, - деди Яшин.

4 март куни бўладиган президентлик сайловларда Россия бош вазири Владимир Путин учинчи муддатга сайланиши кутиляпти.

Москвада норозилар митинги, Калужская майдони
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:43 0:00
Бевосита линк


Болотная майдонига келган москвалик 22 яшар Светлана Путиннинг ҳокимиятдаги 12 йиллик даври Россияни турғунликка етаклаганини айтади.

- Путиннинг яна бир муддат ҳокимиятда қолишини истамайман. Мамлакатда қандайдир ўзгариш бўлишини хоҳлайман. Сабаби бир одам шунча вақт хокимият тепасида ўтираверса ривожланиш бўлмайди-да, - дейди Светлана.



Москвада 20 даража совуқ бўлишига қарамай намойишга чиққан 34 яшар Алексей ҳам Путиннинг кетишини хойлайди.

-Жуда совуқ, музлаб қолаёздим, лекин барибир юришни давом эттиришимиз керак, фақат олға, -дейди Алексей.

Шунингдек, Москванинг Поклонная гора мавзесида ҳам намойишлар бўлди. Бу ерга 23 минг одам йиғилган.

Шаҳарнинг Пушкин майдонида эса ҳукумат тарафдорлари йиғилди.

Намойиш пайти тўқнашув кузатилмади, ҳибслар ҳам бўлмади.




Мамлакат шарқидаги бир қатор шаҳарларда эса мухолифат намойишлари аллақачон бўлиб ўтган.

Жумладан, Владивостокда 200га яқин одам шаҳар маркази кўчалари бўйлаб юриш қилди.

Хабаровскда 500дан ортиқ одам 4 декабр кунги парламент сайловида сохтакорликларга йўл қўйилганидан норозилик билдириб кўчага чиқди.

4 декабр сайловларида Путиннинг Ягона Россия партияси ғолиб чиққан ва парламентдан кўп ўринларни эгаллаган эди.

Шунингдек, бугун Москванинг Пушкин майдонида ҳукумат тарафдорларининг намойиши бўлиши кутиляпти.

Воқеалар ривожини Озодликда кузатинг...

Мазкур воқеа ривожини жонли тарзда мана бу ерда видеотасвир орқали кузатиб боришингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG