Линклар

logo-print
БМТ маълумотларига кўра, Афғонистонда зўравонлик қурбонлари беш йилдирки ортишда давом этмоқда.

Афғонистонда иш олиб бораётган БМТ мутахассислари ҳисоботида келтирилишича, ўтган йили уч мингдан ортиқ одам бу мамлакатда террорчи гуруҳларнинг қуролли ҳамласи ва ҳудкуш ҳужумлар қурбони бўлган.

Бу 2010 йилдагига қараганда 200 одамга кўпдир.

Инсоний талафотларнинг 77 фоизи толибон гуруҳи зиммасида экани айтилади.

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йил 180 мингдан ортиқ афғон мамлакатни тарк этиб, ўзга юртларга қочишга мажбур бўлган. Бу 2010 йилдагига қараганда икки баравар кўпдир.
XS
SM
MD
LG