Линклар

logo-print

Сурия матбуоти Ҳомсдаги қирғинга қуролли кучларнинг алоқаси йўқ демоқда


Сурия расмий матбуоти Ҳомс шаҳрида жума куни 200дан ортиқ одам ўлимига ҳукумат қуролли кучларининг алоқаси йўқ, дея маълум қилди.

Суриянинг расмий SANA агентлиги эса Ҳомс шаҳридаги инсоний талафотларда “қуролланган террорчи гуруҳлар”ни айблади.

Британияда жойлашган Инсон ҳуқуқлари маркази жума куни Суриянинг Ҳомс шаҳрида ҳукумат қўшинлари 217 одамни ўлдиргани, ҳалок бўлганлар орасида ёш болалар ва аёллар ҳам бўлгани ҳақида хабар қилганди.

Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгаши Сурияда инсоний талафотларга сабаб бўлаётган зўравонликларни қораловчи резолюцияни қабул қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG