Линклар

logo-print
АҚШ президенти Барак Обама Суриянинг Хомс шаҳрида тинч фуқароларнинг қирғин қилинишида президент Башар ал-Ассад бошлиқ ҳукуматни айблади.

- Ассад ўз фуқароларини ўлдириш кампаниясини ҳозир тўхтатмоғи ва ҳокимиятдан кетиб, мамлакатда демократик ўзгаришлар учун йўл очиб бериши керак, - деди Обама.

АҚШ президентининг ушбу баёноти Хомсда ҳукумат қўшинлари жума куни 217 одамни ўлдиргани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳукумат кучлари жума куни Хомс шаҳрини замбараклардан ўққа тутган.

Фаоллар Сурия армиясини аёллар ва болаларни қирғин қилишда айблаган. Бироқ ҳукумат мухолифат даъволарини инкор этган ва улар таъбирича мухолифат фаоллари Башар ал-Ассад ҳукуматига қарши ташвиқот уришини олиб бормоқда.

Бугун БМТ Хавфсизлик Кенгашида Сурия юзасидан релолюция лойиҳаси овозга қўйилади.
XS
SM
MD
LG