Линклар

logo-print

Россиялик жувон Исломни қабул қилмоқчи

  • Гулнора Равшан

Тожикистонлик аёллардан тандирга нон ёпишни ўрганиб олган Марина эндиликда намоз ўқишни ҳам ўрганиш ниятида.

Тожикистонлик аёллардан тандирга нон ёпишни ўрганиб олган Марина эндиликда намоз ўқишни ҳам ўрганиш ниятида.

Қарийб ярим йил муқаддам Тожикистонга эрини қидириб келган россиялик Марина ўз юртига қайтиб кетишни истамай қолди.

34 ёшли Марина Кўлоб шаҳри яқинида яшаётган собиқ эри ва ундан туғилган қизи Алинани ахтариб топганида, қизалоқнинг отаси унга рўйхушлик бермади.

“Лекин, - дейди илк бор Тожикистонга келган пайтини эслаган Марина, - мени тожикча муҳит ўз қучоғига олди”.

- Мен Тожикистонни севдим. Чунки бу ерда аёллар умуман ароқ ичмайди, сигарет ҳам чекмайди. Келганимга беш ой бўлди, шу кунгача бирор марта ароқ ичмадим, сигарет чекмадим. Тожик аёллари жуда меҳрибон экан, мени яккалатиб қўйишмади, - дейди Марина.

У ҳозир Кўлоб шаҳри чеккасидаги маҳаллаларнинг бирида ижара уйда иккинчи фарзанди билан яшайди. Она-бола Маринанинг Россияда ижарага берилган уйи учун тўланаётган пул ва ногиронлик нафақаси эвазига кун кечираётган эканлар.

Маринанинг собиқ эри Озодлик радиоси мухбири билан суҳбатлашишни истамади ва исми ошкор қилинмаслигини сўради.

Марина эрининг ўзига нисбатан бу муносабатидан ранжимаслигини, аксинча бу одам унинг бахтли бўлишига сабабчи эканини айтди. Россиялик аёл собиқ эрининг яқинлари ўзига нисбатан яхши муносабатда эканини ва деярли ҳар кун қизи Алина билан айнан уларнинг ёрдами туфайли кўришиб турганини қўшиб қўйди.

Тожикистондаги иқтисодий қийинчиликлар ва эри билан ярашиш уринишлари натижа бермаганига қарамай, Марина ўз юртига қайтиб кетмоқчи эмас.

- Бу ердаги свет проблемаси ва бошқа шу каби ижтимоий муаммолар, менимча, вақтинчалик. Энг муҳими, бу юртда одамлар, хусусан, аёллар тарбияси бизнинг аёлларимизники сингари бузилиб кетмаган. Мен қизларимга тўғри тарбия беришни истайман. Мен бу ердан кетмоқчи эмасман, - дер экан Марина хоним Ислом динини қабул қилишга тараддудланаётганини ҳам қўшимча қилди.

Қўшни аёллардан тандирга нон ёпишни ўрганган Марина эндиликда намоз ўқишни ҳам ўрганса, албатта Исломни қабул қилишини айтди.

Тожикларнинг миллий кийимини кийиб олган россиялик бу жувон Тожикистонга келиб, мусулмон маданияти билан қизиқиб қолгани сезилади.

Маринанинг ён қўшниси Ҳабибахоннинг айтишича, россиялик аёл Кўлобга келган биринчи кунлари сигарет чекиб, спиртли ичимликларни ҳам тез-тез истеъмол қилиб турган. Кўлоблик аёллар уни бу иши учун ёқтирмаганини билганидан кейин Марина аста-секин бу одатини ташлаган.

- Биринчи келганида юриш-туриши бошқача эди. Кейин жамиятимизга хуш келмайдиган одатларини ташлади. Ҳозир Россияда ўтган умридан афсусланишини айтади. Ҳозир фақат болаларининг тарбиясига катта аҳамият бераяпти. Пул тўплаб, Кўлобдан уй ҳам сотиб олмоқчи, - дейди Маринанинг қўшниси Ҳабибахон.

Россияда муҳожирда юрган тожикистонлик фуқароларнинг рус аёлларига уйланаётгани сўнгги йиллар кўп қайдга олинмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2009 йили Россияда рус аёллари кўпроқ украинлар, арманлар ва тожиклар билан никоҳдан ўтган. Ўша йилги статистикага мувофиқ, хорижлик фуқаролар иштирокида қайдга олинган 29 минг никоҳдан 3500 таси Тожикистон фуқаролари билан боғланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG