Линклар

Қўшма Штатлар Россия ва Хитойни кескин танқид қилди


АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс.

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияга оид резолюцияга вето қўйгани учун Россия ва Хитойни кескин танқид қилди.

Хавфсизлик кенгашининг қолган 13 аъзоси Сурия Президенти Башар Ал-Ассадни истеъфога чиқишга чақиришни назарда тутган Араб Лигаси ишлаб чиққан режани қўллаб-қувватловчи резолюция лойиҳасини ёқлаб овоз берди.

Хавфсизлик кенгашининг 4 феврал кунги йиғилишда сўзлаган АҚШнинг БМТдаги элчиси Сюзан Райс Россия ва Хитойни “золим ҳукмдорни ҳимоя қилиш учун” Сурия халқини сотаётганликда айблади.

- Халқаро ҳамжамият Сурия халқини ушбу шавқатсизликлардан ҳимоя қилиши лозим. Бироқ Кенгашнинг икки аъзоси Сурия халқини золим ҳукмдорга сотиш истагида собит қолмоқда, - дея баён қилди Сюзан Райс.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин эса халқаро ҳамжамиятни Сурия режими ва унинг мухолифлари ўртасидаги ҳар қандай ярашув жараёнига путур етказаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG