Линклар

Украина Ташқи ишлар вазири Константин Гришенко 5–6 феврал кунлари Ўзбекистонга сафар қилади.

РБК-Украина ахборот агентлиги хабарига кўра, Константин Гришенко Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон раҳбарлари билан Украина учун ўта муҳим ҳисобланган энергетика соҳасида ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши режаланган.

Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Олег Волошинга кўра, 2011 йилда Ўзбекистон-Украина ўртасида савдо айланмаси 2010 йилга нисбатан уч баробарга кўпайиб, 911 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Ўзбекистонда Украина сармояси иштирокида тузилган 50дан ортиқ корхона асосан фармацевтика ва кимё саноатида фаолият юритиб келмоқда.

Айни пайтда Украинада Ўзбекистон билан тузилган 35та қўшма корхона иш юритмоқда.

Константин Гришенко Ўзбекистондан олдин 3 - 4 феврал кунлари Германияга сафар қилиб Хавфсизлик бўйича 48-Мюнхен анжуманида иштирок этди.
XS
SM
MD
LG