Линклар

Футбол: Ўзбекистон Австралия олимпия жамоасини ютди


Ўзбекистон олимпия терма жамоаси.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси.

Тошкентнинг "Жар" стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Австралия олимпия жамоалари ўртасидаги ўйин 2:0 ҳисобида ўзбекистонлик футболчилари ғалабаси билан тугади.

Ўйин бошланган пайтда ҳаво ҳарорати Целзий ўлчови бўйича -11 даражага пасайган эди.

2012 йилда Лондонда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига йўлланма олиш учун бу икки жамоа ўртасида Сидней шаҳрида бўлган ўйин 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан якунланган.

5 феврал кунги ўйиндан кейин Ўзбекистон жамоаси ўз гуруҳида саккиз очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ироқ жамоаси тўрт очко билан иккинчи ўринда.

Учта дуранг ва бир марта мағлубиятга учраган Австралия жамоаси ҳозир уч очко билан учинчи ўринда.

Гуруҳдаги охирги ўринни икки очко билан Бирлашган Араб Амирликлари олимпия жамоаси эгаллаб турибди.

Ўзбекистон олимпия жамоаси навбатдаги ўйинни 22 феврал куни меҳмонда Ироқ жамоасига қарши ўтказади.

14 март куни Ўзбекистон жамоаси Бирлашган Араб Амирликлари жамоасига мезбонлик қилади.
XS
SM
MD
LG