Линклар

Покистон Бош вазири Юсуф Риза Ғилоний келаси ҳафта Қатарга сафар қилади.

Ташрифдан мақсад Афғонистонда толиблар билан 10 йилдан бери давом этаётган урушга чек қўйиш масаласини муҳокама қилишдан иборат.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Босит Озодликка Ғилоний Қатар раҳбарлари билан ҳам икки томонлама ҳам Афғонистон билан боғлиқ кенг қамровли масалаларни муҳокама қилишни режалаганини айтди.

Бир неча кун олдин Кобулда Афғонистон расмийлари билан музокара олиб борганидан сўнг Исломободга қайтган Покистон Ташқи ишлар вазири Хина Раббоний Хон ўз мамлакати Толибон ҳаракати ва бошқа исёнчи гуруҳларни тинчлик музокаралари олиб боришга даъват қилишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG