Линклар

logo-print

Обама: Исроил Эронга ҳужум ҳақида қарор қилгани йўқ


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама Исроил ядровий дастуридан воз кечишдан бош тортаётган Эронга ҳужум қилиш ҳақида қарор қилгани йўқ, деб ҳисоблашини билдирди.

Якшанба куни телевидениеда қилган чиқишида Обама АҚШ Исроил билан мазкур бўҳронни ҳал қилишда яқиндан ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.

Обама Қўшма Штатлар Эрон бўҳронини ҳал этишда барча чораларни назардан қочирмаётгани, лекин унинг дипломатик йўллар билан баратаф этилиши тарафдори эканини яна бир бор эслатди.

Теҳрон расмийлари Эронга қарши ҳужум қилишни ният қилган ҳар қандай давлатга қарши аксил-чора кўришини билдирди. Эроннинг Фарс ахборот агентлиги Инқилоб посбонлари қўмондони генерал Ҳусайн Саламийнинг “Эрон Исломий Республикасига қарши ҳужум операцияси режаланаётган ҳар қандай мамлакат нишонга олинади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди. У қайси давлат назарда тутилаётганини аниқлаштирмади.

АҚШ ва Исроил Эрон ядровий дастурига оид мунозаралар дипломатик йўл билан ҳал этилмаса, ҳарбий ҳужум уюштирилиши эҳтимолларини соқит қилмаяпти.

Эрон ўз ядровий дастури қурол ишлаб чиқариш эмас, тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG