Линклар

logo-print

Клинтон: Россия ва Хитой ветоси “майнабозчилик”


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон БМТ Хавфсизлик кенгашида Суриядаги зўравонликлар юзасидан резолюцияга Россия ва Хитой вето қўйишини “майнабозчилик” дея атади.

Якшанба куни Болгарияга қилган ташрифи чоғида гапирган Клинтон халқаро ҳамжамият Сурия ҳукуматининг тинч намойишчиларни куч билан бостиришига чек қўйиш уринишларини кучайтириши лозим, дея баён қилди. АҚШ, деди у, президент Башар ал-Ассад мухолифларини қўллаб-қувватлашда “демократик Сурия” дўстлари билан ишлашда давом этади.

Айни пайтда, Суриядаги исёнчи кучлар Дамашқ ҳукумати намойишчиларга қарши ҳрабийларни ишга солишда давом этаркан, Ассад режимини фақат куч билан ағдариш мумкинлиги ҳақида гапира бошлади.

Россия эса, БМТ резолюция лойиҳаси Ғарб давлатлари томонидан ёзилган деган иддаоларни такрорлашда давом этмоқда.

Шанба куни Хавфсизлик кенгашида овозга қўйилган резолюция Араб Лигаси томонидан ишлаб чиқилиб, Марокаш томонидан тақдим этилган эди. Араб Лигаси кузатувчилари яқинда Сурияда бўлиб, ҳукумат қўшинлари тинч намойишчиларни ўққа тутганига шахсан гувоҳ бўлган эди.

Араб Лигаси Бош котиби Набил Ал-Арабий якшанба куни қилган чиқишида Араб давлатлари Суриядаги бўҳронни ҳал қилиш уринишларини давом эттиражагини билдирди. Сурия мухолифати халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўрашда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG