Линклар

logo-print

Вашингтон Миср ҳаракатларидан ташвишда


Вашингтон Мисрда АҚШ томонидан молияланган нодавлат ташкилотларининг 40 га яқин ходимларига нисбатан жиноий иш очилиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлардан ташвиш билдирди.

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Викторя Нуланд Қўшма Штатлар Миср расмийларидан изоҳ талаб қилаётганини билдирди. Миср ҳарбий ҳукумати 43 киши, жумладан 19 нафар АҚШ фуқаросини хорижий жамғарма маблағларини мамлакатда нотинчилик келтириб чиқариш учун ишлатаётганликда айбламоқда.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Миср расмийлари юзага келган вазиятни ҳал қилмаса, АҚШ ҳукумати 1,5 миллиард долларга тенг ёрдамни тўхтатиб қўйишидан огоҳлантирди.

Миср Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Амр ҳукумат адлия тизими ишига аралаш олмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG