Линклар

logo-print
Европада давом этаётган совуқ қурбонлари сони ортишда давом этмоқда. Баъзи хабарларга кўра, ҳаво ҳароратининг пастга шўнғиши оқибатида 300 дан ортиқ одам музлаб ўлган.

Украина совуқ энг қаттиқ зарба берган мамлакат бўлиб қолмоқда. Ўтган тунда Украина бўйлаб яна тўққиз киши ўлгани хабар қилинмоқда. Январ охиридан бери, расмий маълумотларга кўра, 131 киши нобуд бўлган, уларнинг аксари уйсизлардир. Яна 1800 киши касалхонага ётқизилган.

Польшада ўтган тунда саккиз киши нобуд бўлиб, қурбонлар сони 53 кишига етди.
Британияда марказий ва ғарбий минтақаларда қалин қор ёғди, оқибатда Лондоннинг Ҳитроу аэропорти якшанба кунги рейсларнинг ярмини бекор қилишга мажбур бўлди.
XS
SM
MD
LG