Линклар

Германия Канцлери Ангела Меркел ва Франция президенти Николя Саркози бугун Парижда Европада юзага келган қарзлар билан боғлиқ бўхронни бартараф этиш йўлларини мухокама этишади.

Шунингдек, Суриядаги вазият, Хитой ва Россиянинг Сурия борасидаги БМТ резолюциясини вето қилиши билан боғлиқ масала ҳам мухокамалар марказида бўлиши кутилмоқда.

Франция раҳбари Саркози расмий Париж муаммога ечим топиш учун араб ва европалик ҳамкорлари билан Сурия бўйича контакт гуруҳи тузиш борасида маслаҳатлашувлар ўтказаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG