Линклар

Вашингтон АҚШ тарафидан молияланадиган Мисрдаги ноҳукумат ташкилотларининг 40дан ортиқ ходими маҳкамага тортилиши ҳақидаги хабарлардан ташвиш билдирди.

АҚШ Давлат Департаменти вакили Виктория Нуланд Қўшма Штатлар мисрлик ҳамкорларидан бу борада тушунтириш беришларини хоҳлаётганини айтди.

Аввалроқ, айрим ноҳукумат ташкилотлари ходимлари, жумладан 19 нафар АҚШ фуқароси Мисрда одамларни жорий ҳарбий раҳбариятга қарши гиж-гижлаганлик ва тартибсизликларга ундаганликда айбланаётгани хабар қилинганди.

Уларнинг мамлакатдан чиқишлари тақиқлаб қўйилди. Тергов давомида Мисрдаги демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи 17 ташкилот офисида тинтув ўтказилди.
XS
SM
MD
LG