Линклар

Сурияда бугун ҳукумат кучлари Хомс шаҳрини бомбардимон қилди. 15 одам ўлгани, 150дан ортиқ одам яралангани хабар қилинмоқда.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, ҳукумат кучлари шаҳарни ҳарбий вертолётлар ва замбараклардан ўққа тутган.

Шунингдек, Сурия пойтахти Дамашқ шимоли-ғарбидаги, Ливан чегарасига яқин Забаданий шаҳрида ҳам бомба овозлари эшитилган.

Бу аксилҳукумат намойишлар 11 ой бошланганидан бери энг қонли ҳужумлардан бири бўлмоқда.

Сурия Президенти Башар ал-Ассадга мухолиф томонлар БМТда Дамашқни қораловчи резолюцияга Россия ва Хитой қарши чиққанидан ғазабдалар.

Мамлакатдаги энг йирик мухолифат гуруҳи бўлмиш Сурия Миллий Кенгаши Россия ва Хитой Сурияда авж олиб бораётган қотилликларга жавобгар эканликларини айтган.
XS
SM
MD
LG