Линклар

logo-print
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот ҳизматига кўра, ўтган йили мамлакатда икки мингдан зиёд одам автоҳалокат қурбони бўлган.

2011 йил давомида жами 10611та автоҳалокат содир бўлган, буларни оқибатида 2162 одам нобуд бўлган, 112228 одам жароҳатланган.

Бошқарма вакилларига кўра, ўтган йил давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилиши билан боғлиқ жами 3 миллион 896 мингта холат қайд этилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот ҳизмати бу йил қоидабузарлик холатларини камайтириш учун Тошкент кўчаларига дастлабки 120та кузатув камералари ўрнатилганини билдирди.
XS
SM
MD
LG