Линклар

Шарқий ва Марказий Европа давлатлари бўйлаб қаттиқ совуқ туфайли ўлганлар сони ортиб бормоқда.

Полшада ҳавонинг ҳарорати бугун минус 24 даражага тушган бир пайтда совуқдан ўлганлар сони бу мамлакатда расмий рақамларга кўра 62 нафарга етган.

Украинада сўнгги бир ҳафта ичида 131 одам совуқдан ўлган, 1800 одам касалхонага ётқизилган.

Ҳаво ҳарорати минус 31 даражага тушган Литвада 17 одам совуқдан нобуд бўлган.

Бугун Чехияда ҳавонинг ҳарорати рекорд даража тушди. Тунда мамлакатни айрим минтақаларида минус 38 даража совуқ қайд этилган ва совуқдан ўлганлар сони 18 одамга етган.

Қурбонларнинг аксари уйсиз одамлар бўлгани айтилади.
XS
SM
MD
LG