Линклар

"Синф хонаси совуқлигидан қизим ҳушдан кетиб қолди"

  • Абдулла Искандар

Ҳаво ҳарорати 15 даражадан пастда қолаëтган айни кунларда Ўзбекистоннинг айрим мактабларида ҳатто бошланғич синфлар учун ўқув хоналарининг ҳам иситилмаëтгани айтилмоқда.

Ҳаво ҳарорати 15 даражадан пастда қолаëтган айни кунларда Ўзбекистоннинг айрим мактабларида ҳатто бошланғич синфлар учун ўқув хоналарининг ҳам иситилмаëтгани айтилмоқда.

Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 21-мактабнинг 1-синфи ўқувчисининг муздай синф хонасида йиқилиб қолгани ҳақида қизчанинг онаси хабар қилди.


Ўзбек ëшлари радикаллашгани йўқ¸

дейди "Қурултой" эшиттиришига муносабат билдирган жиззахлик 21 яшар талаба Жасурбек.

- Кеча “Қурултой” бўлдику. Менинг фикрим умуман нотўғри ўйларкансиз ўзбек ëшлари ҳақида дейман. Бундан 10 йил олдинги ëшлар билан ҳозирги ëшлар орасида ер билан осмончалик фарқ бор. Ахлоқидаям, ўзини тутишидаям, маданиятидаям, европалашиб кетган ҳозирги ëшлар. Масалан ¸ кўпчилиги Россияга бориб келаяптида. Россия, Корея, Европага бориб ишлаб келаяптику, барибир ўша ернинг маданияти таъсир қилади. Кейин телефон чиқиб кетган. Телефон орқали, ҳозир оммавий маданият деган тушунча борда дунëда, оммавий маданиятлашаяпти. Ëшларнинг юриш-туриши, ўзини тутиши. Очиғини айтаманда. Ўртоқларим бор. Эри Россияга кетган аëллар билан гаплашиб, учрашиб юради. Бу бор гап. Очиғини айтсам, ҳозирги ëшлар умуман радикаллашгани йўқ. Умуман европалашиб кетаяпти. Россиядаги болаларнинг юриш-туруши, ўзини тутиши умуман ўзгариб келаяпти. Аввалги миллий қадриятларимиз анча йўқолиб кетаяпти. Масалан¸ тўйдан олдинги қиз бола билан йигит учрашиб юради. Тўйдан уч-тўрт ой ўтиб фарзандли бўлаяпти. Аввалгидай ота-онадан ҳисоб сўрамайди. Ўзлари учрашиб ўзлари нима қилаяпти. Ота-она рухсат бермаса, қиз билан бола бирга қочиб кетаяпти. Шунақалар ҳам кўпайиб кетган, дейди жиззахлик Жасурбек.


Совуқ боис мактабдаги қизим ўзидан кетиб қолди¸

деб хабар қилди бизга қўнғироқ қилган 22 яшар суҳбатдош.


- Эрталаб уйим билан гаплашдим. Қизим касал бўлиб қолганига телефон қил дейишган эди, телефон қилдим. Қизим 1-синфда ўқийди. Мактабда ўзидан кетиб қолган. Совуқданда. Мактабларда свет йўқ, газ йўқ, совуқ дейди. Ўзим Андижон вилояти, Хўжаобод туманиданман.

Озодлик: Демак, мактабда совуқлиги учун қизингиз ўзиндан кетиб йиқилиб қолган.

- Совуқ ўтган, шамоллаган. Ўлиб қолдимикан десам, йўқ докторга олиб бордик, дейишди. “Нимадан бўлди бу?” десам, “Мактаблар совуқ. Эрта жавоб бериб юбораяпти” деяпти. Бизнинг қишлоқда газ умуман йўқ.

Озодлик: Мактабнинг рақами борми?

- 21-мактабни биласизми?

Озодлик: Қизингиз неча ëшда?

- 1-синфда ўқийди. Мен эрталабдан бери уйга телефон қилиб туша олмаяпман. Бу ердан операторларга уландим. “Мен уйга туша олмаяпман” десам, “Билмадим. Мен сизни Ўзбекистонга улаб бераяпман. Ўзбекистондагилар сизни улаб бермаяпти” деяпти. Кейин Ўзбекистоннинг “Билайн” оператори билан улаб берди. Гаплашдим. “Қаердан” деб сўради. “Андижон вилоятиданман” десам, “Сизларда свет йўқ. Шунинг учун биз улаб бера олмаймиз. Лекин сизнинг счëтингиздан пулни снимат қиламиз” деди. Мен эрталабдан бери анча пул солдимда счëтимга. Мен энди хавотир бўламанку ўзимнинг қизимдан, дейди хориждан сим қоққан 22 яшар суҳбатдош.


Фермерлар ғўзапояни деҳқонлардан қизғанмасин¸

дейди ҳозир Барнаулда мардикорлик қилаëтган 21 яшар андижонлик Миродилла.

- Барнаулдан телефон қилаяпман. Исмим Муродилла. Андижонданман. Ëшим 21да. Мен фермерлар ҳақида гапирмоқчи эдим. Фермерлар тўғрисида бўлиб ўтган баҳсни давом эттирмоқчи эдим. Фермерлар ҳозир одам ишлатаяптида. Ўзига ишчи бўлиб келганларни ишлатади. Шуларга эрта баҳор ишга қабул қилиш вақтидан “Эркак аъзолар учун ҳар бирингизга бир ярим тоннадан буғдой” деб ваъда қилади. Шундай шартниома тузиладида. Лекин буғдой пишган вақтга бориб, ҳар биттасига 700-800 килодан буғдой беради. “Бунинг сабаби нима?” деб сўрасангиз, “Сабаби ўзимга 10 тоннадан кам буғдой қолаяпти” деб важ қилишадида. Мен ўзим 8 йил колхозда ишлаган бўлсам, шундан уч йилини фермер хўжалигида ишладим. Шу пайтгача бирор марта ваъда қилинган ҳақни олмадим. Ғўзапоя масаласига келадиган бўлсак, аëл ишчилар чигит ерга қадалмасдан бурун ишлашни бошлайди. Шунинг орқасидан кеч кузгача ишлашади. Ғўзапояга деб чиқади роса кўп одамлар. Ўтин йўқлигидан одамлар ғўзапоя учун чиқади. Газ ëнмайди, свет кўп ўчади. Эрта кунда буғдойни экиб қўйиб, қор ëққандан оласан ғўзапояни деб, қор ëққанда одамлар тизза бўйи лой кечиб ғўзапоя олмайдида. Хуллас фермерларни бироз тартибга чақириб, ғўзапоя масаласини сал енгиллаштириш керак. Яқинда бирга ишлайдиган шеригим бориб келди. Умуман яшашга шароит йўқ, деб келди. Одамларда ўтин йўқ. Маҳалла комитетларидан кўмир тарқатилаяпти экан. У кўмирмас экан, тош экан. Кўмирнинг нархлари қимматлаб кетган. Одамларда ўтин йўқ. Қандай қилиб уйни иситишни билмасдан юришибду, дейди Барнаулда мардикорлик қилаëтган 21 яшар андижонлик Миродилла.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG