Линклар

Бугун Британияда буюк инглиз ёзувчиси Чарлз Дикенс таваллудининг 200 йиллиги нишонланади.

Уэстминистр Аббатлигидаги Диекнс қабри олдида ўтказиладиган хотира маросимида Шаҳзода Чарлзнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Дикенс 1812 йилнинг 7 февралида Англиянинг жанубий соҳилидаги Портсмаут шаҳрида туғилган.

У ўнлаб йирик романлар, пьеса ва кўплаб ҳикоялар муаллифидир. Ўзбек ўқувчиси унинг “Оливер Твист саргузаштлари” ва “Катта умидлар” каби романлари билан таниш.
XS
SM
MD
LG