Линклар

logo-print
Норвегияда ўтган йилнинг июл ойида террор ҳуружини амалга ошириб, 77 кишини ўлдирган Андерс Брейвик судда қилган чиқишида ўз қилмиши учун медалга лойиқ экани ва дарҳол озод этилиши лозимлигини баён қилди.

32 ёшли экстремист Брейвик душанба куни Осло судига олиб келинди. Суд мажлисида террор ҳуружида омон қолганлар ва қурбонлар яқинлари қатнашди. Брейвик Ослода ҳукумат биноларини портлатгани ва Утойа оролида отишма содир этганига иқрор бўлди. Унинг устидан суд терговининг апрел ойида бошланиши кутилмоқда.

Брейвик ўз ҳаракатларига ҳукуматнинг иммиграция сиёсати сабаб бўлгани ва қатлиом “давлат хоинларига қарши аксилчора” бўлганини иддао қилмоқда.

Тергов давомида ўтказилган психиатрик текширув Брейвикнинг лаёқатсиз эканини аниқлаган.
XS
SM
MD
LG