Линклар

logo-print
Европада ҳаво ҳароратининг тушиб кетиши оқибатида одамлар нобуд бўлишда давом этмоқда.

Украинада сўнгги 10 кун ичида 135 киши нобуд бўлгани расман тасдиқланди. Расмийлар бунинг асосий сабаби алкогол ичимликларни истеъмол қилиш бўлганини айтмоқда.

Полшада ҳалок бўлганлар сони 62 кишига етди. Бу мамлакатда якшанба куни термометр кўрсаткичи – 24 даражага тушди.

Венгрия ҳукумати совуқ оқибатида сўнгги уч кун ичида 12 киши музлаб ўлганини маълум қилди.

Болгария жанубида қаттиқ ёмғир дамбадан сув тошиб кетиб, бутун бир қишлоқни сув босишига сабаб бўлди. Сув тошқини кўприкдан машиналарнинг ювиб кетгани натижасида тўрт киши ҳалок бўлгани, яна тўрт кишиинг уйидан чиқа олмасдан нобуд бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG