Линклар

Қозоғистон Божхона қўмитаси собиқ раиси ҳибсга олинди


Қозоғистонда божхона қўмитаси собиқ раиси Серик Баймаганбетов мансаб ваколтини суиистеъмол қилганлик ва катта миқдорда пора олганлик айби билан ҳибсга олинди. Қозоғистон молия полицияси бу ҳақда душанба куни эълон қилди.

Баймаганбетов 2011 йил май ойидан 2012 йил 2 февралигача Давлат божхона қўмитасини бошқариб келган. Ундан аввал у ички ишлар вазири лавозимида ҳам ишлган.

Шунингдек, Интерфакс агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистон ғарбидаги Жанаўзен шаҳар ҳокими Орак Сарбопеев ҳам давлат маблағини талон-тарож қилганликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Жанаўзен шаҳрида ўтган йил декабрида рўй берган тартибсизликларда 16 киши ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG