Линклар

logo-print

Нетаняҳу фаластинликлар бирлик ҳукумати ҳақида келишиб олганидан афсус билдирди


Исроил бош вазири Фаластин сиёсий кучлари ўзаро муроса келишувини қабул қилса, тинчлик музокараларини давом эттиришнинг иложи қолмаслигини айтмоқда.

Бош вазир Беньямин Нетаняҳу душанба кунги чиқишида Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Ҳамас жанггари гуруҳи билан келишувга бориб, “тинчлик йўлидан воз кечди” дея баён қилди.

Кеча Қатардаги учрашувда Аббос ва Ҳамас етакчиси Халид Машъал жорий йилда сайлов ўтказишга тайёргарлик кўриш учун Маҳмуд Аббоснинг Фаластин бирлик ҳукуматига етакчилик қилиши тўғрисида келишиб олди.

Бу келишувнинг Ғазо билан Ғарбий Соҳилнинг тўрт йилдан бери бир-биридан ажраб қолишига сабаб бўлган низога якун ясаши айтилмоқда.

Исроил Ҳамасни террорчи ташкилот деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG