Линклар

logo-print

Обама Эронга қарши санкцияларни кучга киритди


АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама.

АҚШ Президенти Барак Обама душанба куни Эрон Марказий банкига нисбатан жиддий санкцияларни кўзда тутувчи фармонга имзо чекди.

Обама маъмурияти эълон қилган баёнотда айтилишича, мазкур чоралар Эрон Марказий банки ва Эроннинг бошқа банклари санкциялар жорий қилинган ширкатларга қарашли трансакцияларни яшираётгани ва бу халқаро молиявий тизимга “жиддий таҳдид” туғдиргани учун кўрилган.

АҚШ президенти фармонига кўра АҚШ назоратида бўлган активлар, жумладан хориждаги Америка банкларидан Эрон банкларига пул жўнатмаларига тўсиқ қўйилади.

Мазкур санкцияларни АҚШ Конгресси ўтган йилнинг охирида маъқуллаган.

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи ўз ядровий дастуридан воз кечмаётган Эронга нисбатан босимларни кучайтириш йўлларини қидирмоқда.

Ғарб Эрон дастури ядроивй қурол ишлаб чиқариш учун ишлатилаётганини айтиб келади. Теҳрон бу иддаоларни рад этиб, ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтади.
XS
SM
MD
LG