Линклар

logo-print

Бан Ки Мун Суриядаги зўравонликларни қоралади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурияда зўравонликларнинг янада авж олиб, ўнлаб одамларнинг ўлдирлганини қоралади. Баннинг матбуот вакили Мартин Несирский бош котиб зўравонликларнинг кучайишидан “даҳшатга” тушгани ва юзага келган вазиятни “инсоният олдида мутлақ номақбул” деб ҳисоблашини баён қилди.

Кечаги хунрезлик шанба куни Россия ва Хитой президент Башар ал-Ассадни истеъфо беришга чақирувчи БМТ резолюциясига вето қўйиши фонида рўй берди.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг икки доимий аъзоси октябр ойида ҳам Сурия режимига қарши санкцияларни кўзда тутувчи резолюцияга тўсиқ қўйган эди.

Несирскийнинг айтишича, БМТ Бош котиби халқаро ҳамжамиятни “зўравонликларни тўхтатиш уринишларини оширишга” чақирган.
XS
SM
MD
LG