Линклар

logo-print

Ислом Каримов Украина Tашқи ишлар вазири билан учрашди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Украина Ташқи ишлар вазири Константин Гришченкони қабул қилди.

Тошкентга ташриф буюрган Гришченко билан музокараларда Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги муносабатлар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилингани айтилмоқда.

Расмий хабарга кўра, Украина Ташқи ишлар вазири икки томонлама муносабатларни узоқ муддатли манфаатларга мос келувчи даражага кўтаришга тайёрлигини изҳор қилган.

Гришченко ташрифи давомида шунингдек, Ўзбекистон Сенати раиси Илгизар Собиров ва бошқа расмийлар билан учрашиб ўзаро савдо иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилган.

Ўзбекистон расмий маълумотларига қараганда, 2011 йил якунларига кўра икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 665,9 миллион АҚШ долларини ташкил қилган, бундан 180 миллиони экспорт ва 485,9 миллион доллари импортга тўғри келган.

Ўтган йили Украина томони ўз машиналарининг Ўзбекистон бозорида сотилишига қўйилган тўсиқлар важидан ўзбек автомобилларини импорт қилишга чеклов жорий қилган эди. 2012 йил бошида Тошкент ҳукумати айтилган тўсиқларни юмшатгач, расмий Киев ҳам чекловларни бекор қилди.
XS
SM
MD
LG