Линклар

Сурия армияси қисмлари Хомс шаҳридаги исёнчиларни бомбардимон қилишни давом эттирмоқда.

Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Дамашқда Сурия раҳбарлари билан учрашиши кутилмоқда.

Суриялик фаолларга кўра, душанба куни 100га яқин фуқаро, жумладан, Хомс шаҳрида ўнлаб одам ҳукумат кучлари томонидан ўлдирилган.

Фаолларнинг бу иддаолари мустақил манъбалар томонидан тасдиқланмади.

4 феврал куни Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурияга оид резолюцияси лойиҳасига вето қўйган эди.
XS
SM
MD
LG