Линклар

logo-print
Бош қароргоҳи Канаданинг Торонто шаҳрида жойлашган “Centerra Gold” ширкати бошқараётган Қирғизистондаги “Қумтор” олтин кони ишчилари иш ташлади.

“Centerra Gold” ширкати маълумотига кўра, ишчилар ҳукуматнинг ижтимоий ҳимоя жамғармасидаги ўз ҳисобларига ширкат томонидан ўтказилаётган маблағ миқдори кўпайтирилишини талаб қилмоқда.

“Centerra Gold” эълон қилган баёнотда ишчилар билан имзоланган шартномалар муддати 2012 йил охирида тугаши ва ширкат иш ташлашни ноқонуний деб ҳисоблаши билдирилган.

Хитойнинг ғарбий чегарасига яқин жойлашган Тяншан тоғидаги “Қумтор” олтин конининг Қирғизистон иқтисодиётидаги ҳиссаси тахминан 10 фоизни ташкил этиши айтилади.
XS
SM
MD
LG