Линклар

logo-print

Наманган вилоят Халқ таълими бошқармаси қарори билан шаҳардаги барча мактаблар совуқ боис тўрт кунга ёпиб қўйилди.



Наманган шаҳридаги мактаб ўқувчиларига 3 февралдан бошлаб тўрт кунлик таътил берилди.

Шаҳардаги 1-мактаб директори Тамара Тўрабоевага кўра, шанба, душанба ва сешанба кунлари дарс машғулотлари бекор қилинган.

- Наманганда шанба, душанба, сешанба дарс йўқ. Ташқарида совуқ бўлгани учун. Қор ëғдику. Ўшанга дарсларни отмена қилиб юборишди. Энди отопление берса ҳамма мактабларда яхши бўлиши керак. Бизники ҳам марказлашган отопление. Бор энди, жуда ҳам қаттиқ отопление эмас сал-пал бор. Баъзи жойларда яхши, баъзи жойларда пасайиб кетди, дейди дарслар бошланса ҳам синф хоналари исишидан ноумид бўлган Тўрабоева.

Наманган шаҳар Халқ таълими бўлимининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, сўнгги ҳафтада қалин қор ёққанлиги боис вилоят Халқ таълими бошқармаси мактабларни уч кунга ёпиш ҳақида қарор чиқарган.

- Уч кунга, шанба, душанба, сешанба дарслар қолдирилди. Чоршанбадан ўқиш. Қишки мавсум қор қалин бўлганлиги учун шундай қилинди. Кун совуқ. Босим кўтарилиб кетдику, деди Наманган Халқ таълими бўлими ходими.

Намангандаги мактаблардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган суҳбатдошимизнинг исми сир қолиши шарти билан айтишича, 8 февралдан бошлаб дарс машғулотлари бошлангани билан мактабларда иситиш тизими кўнгилдагидай ишламагани боис, ўқувчилар совуқ хоналарда ўтиришга мажбур бўлишади.

- Жуда қаттиқ совуқ бўлди. Шунинг ҳисобига шанба, душанба, сешанба ўқимадик. Эртага ўқиш дейишаяпти (интервю 7 феврал сешанба куни ëзиб олинган - таҳр.) . Мактабларда иссиқ масаласи тўлақонли эмас. Светлар кўп ўчиб турганлиги муносабати билан сув чиқарилаяпти отопление музлаб қолади деб. Свет ëнса, ўрнига қамалаяпти, ëқилаяпти. Отоплениенинг ишлашидан қониқиб бўлмайди. Шунинг ҳисобига дарслар 35 минутдан ўтилаяпти. 5-10 кун бўлди. Ўта совуқ бўлиб кетганлиги муносабати билан 35 минутга қисқартирилган. Чунки узоқ ўтирғизиб бўлмаяпти, дейди наманганлик ўқитувчи.

Намангандаги мактабларда 20 январдан бошлаб, дарс машғулотлари вақти 35 дақиқага қисқартирилди.

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятлари, жумладан, Хоразм ва Қорақалпоғистоннинг қишлоқ мактабларида дарслар 20-25 дақиқага туширилгани кузатилди.

Сўнгги олинган маълумотларга кўра, Ангрен ва Жиззахнинг айрим мактабларида ҳам бир ҳафталик таътил берилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG