Линклар

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Германияга икки кунлик расмий сафарини бошлади.

Ташриф давомида Қозоғистон ва Германия ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича қиймати икки миллиард евролик шартномалар имзоланиши кутилмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги имзоланиши режаланган ҳужжатлар орасида хом-ашё, саноат ва техлогияга оид шартномалар ҳам борлигини маълум қилди.

Бу Назарбоевнинг декабр ойида Жанаўзен шаҳрида 16 киши қурбон бўлган зўравонлик воқеасидан бери Ғарб давлатига биринчи сафаридир.

Мухолифат аъзолари Жанаўзен воқеаларига алоқадорликда айбланиб қўлга олинганидан кейин Қозоғистон ҳукумати танқидга учради.

Назарбоевнинг Германияга ташрифи муносабати билан қозоқ мухолифати вакиллари Берлинда норозилик акцияси ўтказишни режалаган.
XS
SM
MD
LG