Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:15

Тошкент шаҳрида ҳам электр муаммоси кучайди


Ҳозирга қадар иситиш ва ëритиш бобида Ўзбекистон вилоятларига нисбатан яхшироқ ҳолда бўлиб келган пойтахтда ҳам узилишлар кўпайган.


Тошкентнинг Учтепа туманида свет йўқ

Озодликка Скайп орқали боғланган тошкентлик тингловчи бу ҳақда айтди. Хавфсизлик сабаб исми айтилмаслигини хоҳлади.

- Свет, газ муаммолари жуда чатоқ бўлаяптида Тошкентда ҳам. Светни кўп ўчиради кундан кунга. Бир-икки куннинг ичида газ босими жуда ҳам паст.

Озодлик: Чироқ борми ë ўчиб турибдими?

- Чироқ бор, лекин кўпинча ўчираяптида. Битта фазадан олсангиз, унисидан бунга ўтиради, бунисини ўчиради. Кўп ўчираяпти.

Озодлик: Сабабини билишга ҳаракат қилмадингларми? Маҳалла, электр таъминоти, газ таъминоти идораларига бордингларми?

- Сўрадик. “Ҳаракат қилаяпмиз. Одамларнинг кўпи токни улаб олаяпти. Қўшимча олаяпти одамлар иссиқликка. Иситадиган нарсаларни улаяпти” деяпти. Ëқишади, ора-сирада кўп ўчаяптида, дейди тошкентлик суҳбатдош.


Ўзимизда газ бўлатуриб, одамлар кўмир ёқаяпти

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан қўнғироқ қилган хоразмлик Отабекнинг айтишича, Хоразмнинг Ҳазорасп туманида шу кунларда унинг ота-оналари газ-светсиз қолишган.

- Алам қиладида ҳамма нарса ўзимизда чиқади, ўзимизда бўлиб ўзимизда бўлмаса. Ҳайрон қоласизда. Ëшим катта, ҳамма нарсага тушунаман. Булар четга сотади, долларга сотади. Ўзимизга бергандан кўра долларга сотгани маъқулда. Бизда шунинг нархини кўтарса ҳам одамлар тўлайдику шуни. Бериб қўйсин шуни. Газни ҳам, светни ҳам демоқчиманда. Ўзим Россияда 10 йилдан ортиқ вақтдан бери ишлайман. Уйга бормаганимга 3 йил бўлиб қолди. Мажбур бўлганмизда шунга энди. Ишлаяпмиз, 5-6 сўм топаяпмиз. Шунга ҳам шукр. Ўзбекистонда ҳам аҳвол унчалик ëмон эмас. Газ, свет бериб қўйса яхши деяпманда. Халқ пул топаяпти. Тўлайдида, дейди Отабек.


Муҳими тинчлик бўлса бўлди

Москвадаги қурилишлардан бирида ишлайдиган андижонлик мардикор эса Ўзбекистонда энг муҳими тинчлик ва шунинг ўзи катта бахт, дейди. Бу суҳбатдоғ ҳам ўз исми эфирда айтилишини хоҳламади.

- Сизларга демоқчи бўлганим шуки, ҳозир кўп фикр-мулоҳазалар, Ўзбекистонни кўпроқ танқид қиласизларда. Ҳозир бизда самий главний тинчликку. Тинчликнинг ўзи катта бахт деб айтмоқчи эдим сизларга. Ҳамма Ўзбекистонни танқид қилишади, бошқа дейишади. Тинчлик бўлса, ҳамма нарса бўлади, ҳамма нарсага эришса бўлади секин. Газ свет, свет йўқ дейишаяпти. Секин-аста бўлар Худо хоҳласа. 10-15 йилнинг ичида бўлиб кетар деб умид қиламиз энди, дейди Москвадаги қурилишлардан бирида ишлайдиган андижонлик мардикор.


Россияда нолегал муҳожирларни овлаш бошланди¸

дейди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб юрган жиззахлик мардикор.

- Проверка қилишаяпти, қийнашаяпти. У ëқдан бу ëққа қувалаб юрибди. Ҳамма жойда бўлгани йўқ, жой-жойида бўлаяптида.

Озодлик: Ҳужжатлар жойидами ўзингизда?

- Ҳамма нарса жойида. Булар ҳужжатга қарайдими, биласизку ҳамманинг томоғи бор. Бир сўм пул олсам дейди. Ҳаммаси пулда. Пул берсангиз, сизни кўрмагандай ўтиб кетаверади.

Озодлик: Бермасачи.

- Бермаса, қамаб қўядида. Депортация қилади.

Озодлик: Сизни текширишдими?

- Метрога тушдим. Битта командир тўхтатди. Документларни кўрди, ҳаммаси жойида. Ичкарига киргизди. Чўнтакдаги ҳамма нарсани чиқардим. Пул чиқди. Пулимни олдида “иди на...¸ бўлмаса ҳозир отделга кетасан” деб юборди.

Озодлик: Милиция пулингизни олса, сиз қараб туравердингизми?

- Нима қилай? Командирнинг погонини юлайми? Кимга бориб кимга айтаман?

Озодлик: Ўша милиционернинг устидан шикоят қилсангиз бўладику.

- Нима деб бораман. Диаспорага боришим мумкин. Улар ҳам халтура қилиб юради. Бизлар бу ерда иккинчи сорт одаммиз, дейди Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаб юрган жиззахлик мардикор.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG