Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:24

Оққонга чалинган 4 яшар Бекзод моддий ëрдамга муҳтож


Самарқандлик Моҳигул Саидова оққон касаллигига чалинган 4 ёшли ўғли Бекзод учун моддий кўмак сўрайди. Ҳозирда Москва шифохоналарида бирида даволанаётган Бекзоджонинг тузалиши учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида пул зарур экан.


Моҳигул Саидовага кўра, 4 ёшли ўғли Бекзод Маҳматқуловнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун махсус операция зарур бўлиб, бунинг учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур.

- Мен Самарқандда эдим. Нохостан мени ўғилчам оққон бўлганини эшитиб қолдим. Билмадим нега, бирор марта касал бўлмаган...Самарқандлик врачлар 30 фоиз гарантия берамиз, деди. Онам Самарқандда ёмон операция қилинган эдилар, Москвага олиб келиб яхши килдик. Шунга отам айтдилар “Қиммат бўлса ҳам Москвага олиб борамиз”, дедилар.Шунинг учун келдик бу ёққа, яхши ҳаммаси, боланинг тузалишига 100 фоиз жавоб беряпти, аммо катта сумма. Российскийга 3 миллион, долларга 100 минг доллар. Киришга ўзимдан 10 минг доллар бердим. У ердан-бу ердан ишлаб топяпмиз.

Хўжайиним ҳам бор, шунчаки улар Самарқандга кетдилар, яна қаердан пул топиш мумкин деб. Ҳовлимиз бор, лекин ҳовлини сота олмайман, кўчада қолиб кетамиз, дея кўзига ёш олади Моҳигул.

Моҳигул Саидовага кўра, Бекзоднинг умуртқасида биринчи босқич операция ўтказилган ва бу муолажа мувафақиятли ўтган.

- Бу ерга келдик 98 фоиз гарантия беришди. Ҳозир енгил формаси экан касалликни, ўтиб кетмаган варианти Б экан. Бу яхши, лекин кейинги операциялар жудаям катта пул турар экан, дейди самарқандлик она Моҳигул Саидова.

Бекзоднинг операцияси учун моддий кўмак зарурлиги борасида Москвадаги бир қанча оммавий ахборот воситалари орқали хабар қилинган.

Бу хабарни эшитган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан бири қашқадарёлик Алишер Озодлик орқали ватандошларини Бекзодга имкони борича ёрдам беришга чақирди.

- Мен ўзим Москва областида тураман. Кеча “Эхо Москвы” дан Самарқанддан 4 яшар йигитча келган экан даволангани онкология марказига. Даволаниш давомида озроқ пул етмабди. Мен бояги опага телефон қилдим, опа билан гаплашдим, шароитим кўтарганича банкдан пул ўтказдим. Интернетдаги Қашқадарё жамиятидаги қаршилик землякларга ҳам ёзганман. Озодликни ўқиб тураман, иложи бўлса агар шу йигитча шунча ердан келганига яраша даво олиб кетса яхши бўларди. Шунга икки қатор ёзиб шу болани назоратга Озодлик олса, натижа бўлармиди, дейманда, деди ўзини Алишер, деб таништирган қашқадарёлик меҳнат муҳожири.

Озодлик 4 ёшли Маҳматқулов Бекзоджонга ёрдам бериш ниятида бўлганларни қуйидаги телефон бўйича қўнғироқ қилишларини сўрайди:

+ 7 (926) – 961-87-26 Саидова Моҳигул Шукруллоевна,

ёки Москва шаҳри, Каширское метроси, Кашченко номидаги Онкология маркази, Гемотология бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
XS
SM
MD
LG