Линклар

Грецияликлар ҳукуматининг мамлакатни банкротликдан сақлаб қолиш учун давлат ҳаражатларни камайтириш ҳақидаги режасига қарши 24 соатлик умумий иш ташлашни давом эттирмоқда.

7 феврал куни Грецияда мактаблар, вазирликлар, касалхоналар ва банклар қисман ишлади.

Автобуслар ва метро графикда белгиланган вақтидан кеч ҳаракатланмоқда.

Хабарларга кўра, иш ташлаш самолётлар парвозига таъсир қилмаган.

Греция ҳукумати Европа Иттифоқи, Халқаро Валюта Жамғармаси ва Европа Марказий банки томонидан бериладиган навбатдаги 130 миллиард евролик қарзни олиш учун шарт қилиб қўйилган давлат ҳаражатларини қисқартириш ҳақидаги ислоҳотлар дастурини учинчи кун муҳокама қилмоқда.

Халқаро ҳамжамият ёрдам бермаса, Греция 20 мартгача банктор бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG