Линклар

Сергей Лавров: Ассад музокараларга тайёр


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия Президенти Башар Ал-Ассад мамлакат армияси ва ҳукуматга қарши кучлар ўртасидаги зўравонликни тўхтатишга бел боғлаганини маълум қилди.

7 феврал куни Сурия президенти билан Дамашқда учрашган Лавровга кўра, Ал-Ассад унга мамлакатда 11 ойдан бери давом этаётган қон тўкилишига барҳам бериш учун Суриядаги барча сиёсий кучлар билан музокара олиб боришга тайёр эканини айтган.

Россия Ташқи ишлар вазири Сурия бўҳронига ечим топишда Москва “Араб Лигаси ташаббуси” доирасида ёрдам беришга тайёр эканини урғулади.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 4 феврал кунги йиғилишида Россия ва Хитой Сурия Президенти Башар Ал-Ассадни истеъфога чиқишга даъват қилган Араб Лигаси ишлаб чиққан режани қўллаб-қувватловчи резолюция лойиҳасига вето қўйган.

Сурияда тўқнашувлар давом этаётган бир пайтда Франция, Испания ва Италия 7 феврал куни АҚШ ва Британия сингари Дамашқдан ўз элчиларини чақиртириб олди.
XS
SM
MD
LG