Линклар

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Пьер Мoрел билан учрашув бўлиб ўтди.

Вазирлик маълумотига кўра, 7 феврал кунги мулоқот чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йил январ ойида Брюсселга ташрифи чоғида ЕИ Комиссияси раҳбари Жозе Мануэл Баррозо билан музокара чоғида эришилган келишувлар амалга қандай тадбиқ этилаётгани муҳокама қилинган.

Томонлар савдо-иқтисодий, инвестиция, илмий-техникавий, гуманитар соҳадаги истиқболли йўналишлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий долзарб муаммолар борасида фикр алмашган.

ТИВ маълумотига кўра, ҳозир ЕИ Ўзбекистон ташқи савдосида иккинчи ўринни эгаллаган.

Ҳозир Ўзбекистонда ЕИга аъзо давлатлар билан тузилган 841та қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Пьер Морел 2006 йилда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича вакили лавозимига тайинланган эди.
XS
SM
MD
LG