Линклар

logo-print

Costa Concordia капитани уй қамоғида қолади


Costa Concordia капитани Франческо Скеттино.

Costa Concordia капитани Франческо Скеттино.

Италия суди ҳалокатга учраган Costa Concordia кемаси капитани Франческо Скеттинони уй қамоғида қолдириш тўғрисида қарор чиқарди. Ўтган ойда Тоскан соҳилларида ҳалокатга учраган кема йўловчиларининг 17 нафари ҳалок бўлган эди.

Скеттино 13 январ куни рўй берган ҳалокат пайтида одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳолатни келтириб чиқарганлик ва 4200 йўловчиси бўлган кемани ташлаб қочганликда айбланмоқда.

Ўтган ҳафта расмийлар бедарак кетганларни қидирш ишларини тўхтатган эди. Ҳозиргача Costa Concordiaнинг 15 йўловчиси топилгани йўқ.
XS
SM
MD
LG