Линклар

logo-print
Украина парламентида қамоққа олинган собиқ бош вазир Юлия Тимошенко тарафдорлари президент Виктор Януковичнинг нутқ сўзлашига тўсқинлик қилди.

Янукович минбарга чиққан пайтда ўнлаб депутатлар Тимошенко портретини кўтариб, унинг озод этилишига чақирдилар.

Верховная раданинг янги сессияси очилишида Янукович нуқти 30 дақиқа давом этган бўлса, депутатлар ҳам ярим соат Тимошенкони озод этиш талабларини хитоб қилиб турди.

51 яшар Тимошенко ўтган йилнинг октябр ойида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.
XS
SM
MD
LG