Линклар

Қирғизистондаги энг йирик олтин кони ишчилари иш ташлади


Кончилар касаба уюшмаси раҳбари Элдор Тожибоевнинг Озодликка айтишича, Қумтор конининг 1400 га яқин ишчилари олтин қазиб олувчи Канада ширкати улар номида 1993-2010 йиллар учун давлат иштимоий муҳофаза жамғармасига ўтказиладиган тўловни қоплашини талаб қилмоқдалар.

Centerra Gold Incorporated ширкати матбуот вакили Сергей Дедюкин Озодлик билан суҳбатда фирма Қирғизистон қонунлари ва ишчилар билан тузилган шартномаларга биноан барча тегишли тўловларни амалга оширганини таъкидлади.

Дедюкиннинг айтишича, мунозарага ўтган йили ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тоғли ҳудудларда ишлайдиганларнинг маоши каттароқ бўлгани учун улардан олинадиган тўлво миқдорини оширгани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG