Линклар

logo-print

Греция қарз бўҳронидан чиқиш муросасини тополмаяпти


Греция коалицион ҳукуматига кирувчи партиялар етакчиларининг мажлиси чоршанба кунга қолдирилди. Бир неча марта қолдирилаётган йиғинда мамлакатни қарз ботқоғидан қутқариш йўллари муҳокама қилиниши керак.

Бош вазир Лукас Пападемос маъмуриятига кўра, ҳукумат раҳбари сешанба куни Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармаси вакиллари билан учрашиши сабабидан мажлис қолдирилган.

ЕИ ва ХВЖ Греция март ойида дефолтга учраши олдини олиш учун 130 миллиард еврога тенг ёрдамни тақдим этиш шарти сифатида бюджет ҳаражатларини қисқартиришни талаб қилмоқда.

Таклиф этилаётган чоралар жумласидан маошлар ва иш жойларини қисқартириш талаби сешанба куни Грецияда давлат идораларининг иш ташлашига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG