Линклар

Горбачев: Путин истеъфога кетиши керак


 Собиқ Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев.

Собиқ Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев.

Собиқ Совет Иттифоқи раҳбари Михаил Горбачев Владимир Путинни истеъфога кетиши керак деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда Горбачев сешанба куни кечқурин "Джодь" телеканали орқали қилган чиқишида маълум қилди.

Горбачев фикрича, Путин раҳбарлиги даврида шаклланган давлат тузимини "ўзгартириш керак".

Собиқ президентнинг айтишича, Россия ҳукумати "Ҳалол сайловлар учун" оммавий намойишлар иштирокчиларининг талабларини инобатга олмайди.

Горбачевга кўра, президентлик сайловидан четлаштирилган "Яблоко" партияси асосчиси Григорий Явлинский номзодини рўйхатга олиш керак эди.
XS
SM
MD
LG