Линклар

Ўзбекистондаги мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 8 мингдан зиёд фермер хўжаликларининг ҳар бирида ўнтадан асалари уяси бўлиши лозим.

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган 2012 йилда асаларичилик соҳасини ривожлантиришга оид давлат дастурида қайд қилинади.

ЎзА маълумотига кўра, ҳукумат дастурини амалга ошириш учун хориждан келтирилган 1879 наслли асалари ва маҳаллий асаларичилар етиштирган 94 мингдан зиёд асалари уяси фермерларга тарқатилган.

Ўтган йили Ўзбекистонда 3,8 минг тонна асал тайёрланди.
XS
SM
MD
LG