Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:17

Конимех Ички ишлар бўлими бошлиғи ўлди


Мелиса бошлиғи музлама йўлда содир бўлган автоҳалокат қурбонига айланган.
Мелиса бошлиғи музлама йўлда содир бўлган автоҳалокат қурбонига айланган.

Озодликка сим қоққан конимехликнинг бу хабарини туман Ички ишлар бўлими тасдиқлади.


Конимех туман Ички ишлар бўлими бошлиғи автоҳалокатда ҳалок бўлди¸

дея хабар берди Навоий вилоятининг Конимех туманидан қўнғироқ қилган шахс. Ўз исмини айтишни истамаган бу суҳбатдошга кўра¸ 29 январ куни Конимех тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи Олег Раҳимов ва яна уч киши ўтирган “Матиз” автомашинаси музламада “Мерседес”автобусига бориб урилган. Оқибатда “Матиз” ҳайдовчисидан ташқари ҳамма ҳалок бўлган:

- 29 январда Конимех тумани Ички ишлар бошлиғи Раҳимов Олег Туробович, қайноғаси Ҳикматулло, яна Ички ишлар вазирлигидан бир киши, Зарафшон ҳокимининг муовини авария бўлдида. Конимех йўлида "Матиз" автомашинаси "Мерседес"га урган.

Озодлик: Булар "Мерседес"да бўлганми?

- Йўқ, булар "Матиз"да бўлган. "Мерседес" устига ағдарилиб "Матиз"ни пачоқ қилиб ташлаган. Раҳимов ҳам, унинг қайноғаси ҳам, Тошкентдан вазирликдан келган одам ҳам ўлган. "Матиз" шофëри тирик қолган, дейди навоийлик суҳбатдош.

Озодлик радиоси бу воқеани текшириш учун Конимех тумани Ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилди.

Озодлик билан суҳбатлашган бўлим навбатчисининг айтишича, бу воқеа 30 январ куни содир бўлган.

Автоҳалокат натижасида Конимех тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Олег Раҳимов, Олег Раҳимовнинг қайноғаси, туман ҳокими ўринбосари ва Тошкентдан келган меҳмон – “Ўзсаноатқурилишбанк” мулозими воқеа жойида ҳалок бўлган. Милиция бўлими навбатчиси автобусдаги йўловчиларнинг ҳаммаси соғ-омон қолганлигини айтди.


“Эҳтиросли севги мустаҳкам бўлмайди”¸

дейди чироқчилик Ўзбек бобо.

- Автобусда кетаяпман. Фарғоналик Зикруллохон билан Бухоро қизи ўртасидаги баҳсга ўз муносабатимни билдирмоқчи эдим. Зикруллохон исмларига қараганда¸ пайғамбарнинг авлодидан бўлса керак. Эҳтимол хўжадир, эҳтимол саййиддир. У кишининг асл дилидаги гапи Қуръони Каримга асосланиб гапираяпти. Зикруллохон бир хатога йўл қўйди. Севишганлар севишдими тамом унинг дилида шаҳвоний ҳис бор, деган гапни айтиб юборди. Шошганидан бўлса керак. Ундай демаслиги керак эди. Бухоро қизи ҳам аччиғи келдими зинонинг бош сабабчилари эркаклар деб атади. У киши ҳам бир хатога йўл қўйди. Чунки халқимизда шундай бир нақл борки “Ғунажин кўзини сузмаса, буқа ипини узмас” дейди. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда¸ эркакларни ҳам унақа қилиб қораламаслик керак. Менинг ўзимнинг асосий фикрим севишганлар кунини анъанавий тусга киритиш керак¸ деб ўйлайман. Чунки севишишдан асосий мақсад мустаҳкам оила қуриш мақсади бўлади. Севишиш икки хил бўлади. Муҳаббат ва эҳтирос орқали севишишлар борки, эҳтирос асосида севишганлар ажралиб кетади. Мустаҳкам оила қуришда севишганнинг роли катталигини агар менга вақт берсангиз, 14 феврал куни 10 минут вақт берсангиз, севишиб турмуш қурганларнинг ижобий томонларни айтиб ўтиш ниятим бор, дейди Ўзбек бобо.


“Муҳаббатнинг раҳмоний бўлгани яхши”

дейди наманганлик Анвар.

- Бу нарсани энди давлатимиз шарт деб ҳисобламабди. Бутун бўлиб кетишининг олдини олган ҳолатда шу нарсани тақиқлабди. Биз бу нарсага қўшиламиз¸ албатта. Ўзим тўрт фарзандлиман. Муҳаббатни биров учун изҳор қилиб, кўчада кўрсатиш шарт эмас¸ менимча. Муҳаббат оилали инсон учун ҳар кун бўлади. Шунинг учун буни бировларга кўрсатиб ëки ëшларни учрашувга чиқ деб беникоҳ ë уйланмасдан олдин, шунақаларга умуман қаршимиз. Марғилонлик акамнинг фикрларига мен қўшиламан. Муҳаббат раҳмоний бўлади, шайтоний бўлади. Менимча, ҳаммаси муҳаббат раҳмоний бўлганига маъқулроқ деб ўйлайман, дейди наманганлик Анвар.


“Муҳаббатнинг поклиги ёшликда олган тарбияга боғлиқ”¸

дейди Самарқанддан қўнғироқ илган 17 ёшли Зоҳиджон.

- Кечаги бухоролик опамизнинг фикрларига тўғриси қўшиламан. Чунки севги-муҳаббат бу бўладиган нарса. Кеча фаҳш, зино ишлари тўғрисида ҳам гап бўлди. Бу нарса одамнинг ўзига боғлиқ. Одам ўзи хоҳламаса ҳеч қачон бу нарса бўлмайди. Одамнинг ўзининг хоҳишига ва ëшлигида олган тарбиясига боғлиқ. Ота-онаси ўргатган қанақа бўлишни. Ўша нарсага боғлиқ деб ўйлайман. Балки фарғоналик акамиз томонларда шунақадир. Ота-онаси топиб берган қизга уйланадию. Яшайдиган фарзанднинг ўзида барибир. Ота-онаси қачондир вафот этади. Бу ҳаëт қонуни. Яшайдиган ўзлари. Биров яхши кўриб уйланмаса, хуллас ҳаëтда оила бузилиб кетиши мумкинда, дейди самарқандлик Зоҳиджон.


“Бошқа қавмдан бўлиб қолишдан¸ Худо сақласин”

дейди Владивостокдаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Абдуллоҳ.

- Мавзу ҳақиқатан ҳам яхши. Бунақа баҳслар албатта бўлиб туриши керак. Интернетда сизларнинг саҳифангизда ўқидим. Тарихий насронийлар нимасида ëзилган экан. Мен ҳам биринчи марта ўқиб турибман буни. Албатта тўғри кўтарилган мавзу.

Озодлик: Ўзингиз нима дейсиз? Муносабатингиз қандай?

- Бўлмаслиги керак Валентин куни. Чунки Пайғамбар (с.а.в) айтганки ҳадисларида “Ким қайси қавмга ўзини ўхшатса, бу ўша қавмдандир”. Биз ислом динига эътиқод қиладиган бўлсак, Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) айтган кунларни байрам қилиш керак. Бошқа қавмларни, гуруҳларни нима қилсак, ўша қавмдан бўлиб қолишдан Худо сақласин, дейди Владивостокдаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Абдуллоҳ.

****************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG