Линклар

logo-print

ЕИ: Руминия ва Болгария Шенген ҳудудига қўшила олмайди


Европа Иттифоқи томонидан Руминия ва Болгария суд тизимини ислоҳ қилиш, қоррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишга қодир эмаслиги учун танқид қилинди.

2007 йилдан буён Болгария ва Руминия Европа ичидаги чегарасиз ҳудуд - Шенген зонасига қўшилишга ҳаракат қилмоқда.

Бугун Еврокомиссия Руминия билан Болгария беш йил давомида кутилган ислоҳатларни амалга ошира олмаганини таъкидлади.

Европа Иттифоқи полиция бошқармаси Болгария ва Руминиянинг Шенген зонасига қўшилиши жиноий гуруҳларга қўл келиши мумкинлигидан огоҳлантирган эди.
XS
SM
MD
LG